Янги Наманганда стоматология маркази очилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманида «Рухсор премиум» стоматология маркази фойдаланишга топширилди.
Бу ерда катталар ва болалар учун стоматологик хизмат кўрсатиш, жарроҳлик амалиётини бажариш учун барча шароит яратилди. Кейинчалик эса ЛОР хизмати ҳам йўлга қўйилади.
Замонавий технологиялар билан жиҳозланган ушбу марказда шунингдек, Европа давлатлари билан ҳамкорликда беморларда онлайн жарроҳлик амалиётини ўтказиш кўзда тутилган.
[gallery-11098]
Лойиҳа қиймати 1,5 миллион АҚШ долларни ташкил этган тиббий даргоҳда 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
Тиббиёт масканининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА