Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Наманганда мини трактор ишлаб чиқарилмоқда
12:16 / 2025-07-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги Наманган туманидаги Келажак тонги маҳалласида тадбиркор Жаҳонгир Қосимов раҳбарлигида “Jahongir mirzo shsh” хусусий корхонаси томонидан импорт ўрнини босувчи мини тракторлар ишлаб чиқарилмоқда.

[gallery-24468]

2003 йилда ташкил этилган мазкур корхона аввалига мева-сабзавот қуритиш билан шуғулланган бўлса, 2016 йилдан буён мини тракторлар тайёрлашни бошлаган. Ҳозирда корхонада 15 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Корхона томонидан йилига 40 дона мини трактор ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилаётир. Яқин келажакда техникаларни қўшни давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.

Маълумот учун. Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг тадбиркорлар билан учрашувида ишлаб чиқарилаётган тракторларга лицензия олиш масаласи кўтарилган эди. Мазкур мурожаат ижобий ҳал этилиб, “Jahongir mirzo shsh” маҳсулотларига расмий лицензия берилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА