Янги Наманганда ичимлик суви таъминоти яхшиланади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманида ичимлик суви тармоғи етиб бормаган ҳудудларга янги тармоқлар тортиш, йиллар давомида эскирган сув тармоқларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Бу лойиҳага Опек халқаро тараққиёт жамғармаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёти банки маблағлари жалб қилинган.
Хусусан, туманнинг “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 км масофага янги тармоқ тортиш натижасида 970 та хонадоннинг ичимлик суви таъминоти яхшиланиши кутиляпти. Худди шундай жараён “Ахсикент” ва “Мингтерак” фуқаролар йиғинларида ҳам давом этмоқда. Мазкур саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ 30 мингдан зиёд аҳолини қийнаб келган ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар узил-кесил барҳам топади.
[gallery-17773]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА