Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Наманган туманида янги мактаб фойдаланишга топширилди
12:46 / 2023-12-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бош қомусимизнинг 31 йиллиги арафасида Янги Наманган туманида ихтисослаштирилган мактаб фойдаланишга топширилди. 

336 ўринга мўлжалланган ушбу даргоҳ туманнинг Меҳнатобод маҳалласидаги собиқ Меҳрибонлик уйи ўрнида барпо этилди. Маскан 8 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилиб, ҳар бир синф хоналари инновацион техника жиҳозлари билан таъминланди. 

Янги мактабнинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов барчани Конституциямизнинг 31 йиллик айёми билан қутлаб, мамлакатимиз таълим тизимида юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар чуқур билимга эга, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилаётганини қайд этди. 

[gallery-14978]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА