French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Наманган туманида уч авлод вакиллари учрашди
17:11 / 2023-04-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги Наманган туманида узоқ йиллар давомида меҳнати ва салоҳияти билан мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшиб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган фахрийлар, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда миллий тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар, хақчил ва халқчил ислоҳотларнинг самараси ҳақида сўз борди. Нуронийлар ўз ҳаёт йўлларида дуч келган синов ва машаққатлар ҳақида гапириб бердилар, ёшларни бугунги улкан имкониятлардан тўғри фойдаланишга чорладилар. Самимий мулоқот асносида, шунингдек, 30 апрелда бўлиб ўтадиган Референдумда ёшу кекса бирдек фаоллик кўрсатиши айни зарурат эканига урғу берилди.

[gallery-11536]

Учрашувда 15 нафар нуронийга эсдалик совғалари топширилди.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА