Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Наманган тумани аҳолиси рўйхатдан ўтишда фаоллик кўрсатмоқда
09:59 / 2026-01-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятида ҳам аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи давом этмоқда.

Ушбу муҳим жараён Янги Наманган тумани маҳаллаларида ҳам режа асосида олиб борилмоқда. Рўйхатдан ўтиш ишлари аҳоли таркиби ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича ишончли статистик маълумотларни шакллантириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурларни самарали режалаштиришда муҳим аҳамият касб этади.  

[gallery-27195]

Туманда 172 минг аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, кунига 4 мингдан зиёд аҳоли рўйхатдан ўтмоқда.  

Фуқароларнинг мазкур тадбирдаги фаол иштироки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим статистик манба яратишга хизмат қилади.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА