ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида барпо этилаётган Янги Наманган шаҳарчасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган учинчи босқичида қурилиш ишлари давом этмоқда. Мазкур “ақлли” шаҳарча тўлиқ қуриб битказилганда аҳолига шу ернинг ўзида яшаши, ишлаши ва дам олиши учун барча қулайликлар яратилади. Натижада 2026 йилга бориб, Наманган бир миллион аҳоли истиқомат қиладиган йирик шаҳарга айланади.
Янги Наманган шаҳарчаси ичида 95 гектар ерда “Янги Ўзбекистон боғи” барпо қилинмоқда. Мазкур лойиҳа учун Давлатобод туманининг Юксалиш ҳамда Тўрақўрғон туманининг Еттикон маҳаллалари ҳудудидан 1 минг 371 гектар ер ажратилган. У ерда 410 та кўп қаватли уй, 7 та мактаб, 4 та болалар боғчаси, шунингдек, кўплаб инфратузилма иншоотлари бунёд этилмоқда.
Вилоят ишчи гуруҳи масканда бўлиб, қурилиш лойиҳаларини яна бир бор кўздан кечирди.
Қурилишга жалб этилаётган махсус техникалардан самарали фойдаланиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Шу ернинг ўзида вилоят раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ эътиборига ИИБ ЙҲХБ томонидан Наманган шаҳри ва туманлар марказларида автомобиль тирбандликларининг олдини олиш, “Наманган эркин иқтисодий зонаси”ни кенгайтириш борасида янги лойиҳалар тақдим этилди.
[gallery-15496]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА