Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Наманган шаҳарчаси” янги қиёфада
21:08 / 2026-02-05

Республикамизнинг “Миллионлик шаҳар” мақомига интилаётган икки ҳудуддан бири Наманган шаҳрида кейинги йилларда аҳамиятга молик стратегик лойиҳалар, кенг қамровли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Давлатобод тумани ҳудудида барпо этилаётган “Янги Наманган шаҳарчаси” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган йирик қурилиш-бунёдкорлик ишлари диққатга молик. 

Айни вақтда вилоятдаги тижорат банклари томонидан ҳам шаҳарчада умумий қиймати 1 триллион 363 миллиард сўмлик 3072 хонадондан иборат 24 та кўп қаватли уй-жой барпо этилмоқда. 

Бу тайёр хонадонлардаги шарт-шароитларни кўздан кечирган вилоят Ишчи гуруҳи қурилиш жараёнларини янада тезлаштириш, айниқса, сифат ва хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини қайд этди.

“Pureliving Development” масъулияти чекланган жамият бинокорлари томонидан барпо этилиши режалаштирилаётган 12 қаватли турар жой бинолари қурилишига вилоят ҳокими ҳамда нуронийлар иштирокида “оқ фотиҳа” берилди. Таъкидлаш жоиз, ушбу бино-иншоотларнинг биринчи ва иккинчи қаватлари савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларидан иборат бўлади. 

Дарҳақиқат, гуллар диёри Наманганга ярашиб турган “Янги Наманган” шаҳарчасида кўп қаватли уй-жойлар сони ортиб, йўл-транспорт тизимлари ҳамда замонавий инфратузилмалар яратиш ишлари жадаллашгани боис ҳудуд қиёфаси кун сайин чирой очиб бормоқда.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.