Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Наманган шаҳарчаси қурилиши жараёнларидан фоторепортаж
15:57 / 2025-10-22

Наманган вилояти Давлатобод туманида айни пайтда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Янги Наманган шаҳарчаси лойиҳаси доирасида ҳудудда замонавий инфратузилмалар, кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ва йўл-транспорт тизимлари барпо этилмоқда.

Намунавий лойиҳалар асосида қад кўтараётган янги шаҳарчада аҳолининг қулай яшаши учун барча шароитлар яратилади. Шу жумладан, ижтимоий соҳа муассасалари – мактаб, боғча, поликлиника, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилиш жараёнининг ажралмас қисми сифатида кўзда тутилган.

[gallery-25860]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА