“Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда бирга югурамиз!” шиори остида ҳаваскорлар ўртасида анъанавий “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси Самарқандда ҳам юқори савияда ўтказилди.
Унда беш минг нафардан зиёд иштирокчи 3 километр масофага югурди.
Ўтган йилги мусобақада ғолиб бўлган пастдарғомлик спортчи Комил Фозилов марра чизиғини бу йил ҳам биринчи бўлиб босиб ўтди. Яна бир пастдарғомлик Темур Аҳматуллаев иккинчи, оқдарёлик Намозбек Бобомуродов учинчи ўринни эгаллади.
Қизлар беллашувида ҳам биринчи ўринни пастдарғомлик Элноза Маҳмарайимова қўлга киритди. Кейинги ўринлар оқдарёлик спортчилар Фарангиз Абдубакирова ҳамда Сабрина Омоновага насиб этди.
[gallery-17162]
Пара спортчилар ўртасида оқдарёлик Шоҳруҳ Рўзиқулов биринчи, тойлоқлик спортчилар Эъзозбек Омонов ва Суннат Бобомуродов иккинчи ва ургутлик Дилбек Тугалов ҳамда Самарқанд туманидан Равшан Алиев учинчи ўринни банд этди.
Қизлар ўртасидаги баҳсда Самарқанд туманидан Сафина Зодаева мутлақ ғолиб деб топилди.
Шунингдек, мусобақада «Энг кекса иштирокчи», «Энг ёш иштирокчи» ва бошқа номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Мусобақа ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ғ.Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари