English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси ғолиблари аниқланди
16:31 / 2023-11-19

Бугун юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куннинг 32 йиллиги муносабати билан “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида бир вақтда ташкил этилган спорт тадбирида иштирокчилар кўтаринки кайфиятда югурди.

Пойтахтимизда ўтган оммавий югуриш мусобақаларида ғолиблар аниқланди. Аниқроғи, 3 км масофага аёллар ўртасида

Анастасия Силченкова,Ўғилой Музаффарова, Маржона Оққўзиева шоҳсупага кўтарилган бўлса, эркаклар орасида Ҳасан Мирсоатов Аҳроржон Маҳмужадиев ва Шаҳрам Абдураҳмонов кучли учликдан жой олди.

10 км масофада эса Марина Хмелевская, Маржона Аҳмадалиева ҳамда Алина Ҳакимова ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. Эркаклар орасида Нодирбек Муталипов, Бахтиёр Ортиқов ва Элдиёр Қодиров маррага биринчилардан бўлиб етиб келди.

Оммавий югуриш ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА