French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги нафас” мусобақаларига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди
13:49 / 2023-08-11

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 3 сентябрь куни юртимизнинг 16 та шаҳрида “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақалари ташкил этилади.

Бугун Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида мазкур оммавий мусобақаларга тайёргарликнинг бориши бўйича ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Унда  тайёргарлик ишлари, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган тайёргарлик ишлари бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.  

Оммавий югуриш мусобақаларига аҳолининг кенг қатламини жалб этиш, мусобақаларда иштирок этиш шартлари, мезонлари борасида билдирилган таклифлар кўриб чиқилди.  

Йиғилиш якунида тайёргарлик ишлари бўйича ҳар бир йўналиш масъулларига аниқ вазифалар берилди.  

 

Т.Рўзиев, ЎзА