English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги нафас – экиден” югуриш мусобақасига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди
11:48 / 2023-11-30

Жорий йил 10 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган “Янги нафас – экиден” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Бугун Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида мазкур оммавий мусобақага тайёргарликнинг бориши бўйича ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Унда  тайёргарлик ишлари, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, иштирокчиларнинг рўйхатдан ўтиши ва мусобақа ўтадиган Янги Ўзбекистон боғидаги югуриш йўлаклари, кийиниш хонаси, иштирокчиларни кутиш жойлари ва уларга яратилган шароитлар муҳокама қилинди. 

Йиғилишда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, масъул ташкилотлар ўзларига бириктирилган вазифалар ва уларнинг ижросини бажариш борасида кўрсатмалар олди.  

Мамлакатимизда илк маротаба ўтказиладиган “Экиден” мусобақасига аҳолининг кенг қатламини жалб этиш, мусобақаларда иштирок этиш шартлари, мезонлари борасида билдирилган таклифлар кўриб чиқилди.    

Йиғилиш якунида тайёргарлик ишлари бўйича ҳар бир йўналиш масъулларига аниқ вазифалар берилди.  

Эслатиб ўтамиз, “Янги нафас – экиден” мусобақасида иштирокчилар эркаклар, аёллар ва аралаш эстафета баҳсларида қатнашади. Ушбу мусобақаларда таркиби 15 ёшдан катта бўлган 7 кишидан иборат 100 та жамоа ғолиблик учун рақобатлашади. Мусобақа соат 11:00 да бошланади.    

 

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА