Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Нафас – экиден оммавий югуриш мусобақаси
20:57 / 2023-12-23

Жорий йилнинг 24 декабрь куни соат 11:00 да Янги Нафас халқаро спорт ҳаракатининг доирасида «Янги Ўзбекистон» боғида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган жамоавий мусобақалар бўлиб ўтади.

Янги Нафас – экиден мусобақалари эркаклар, аёллар ва аралаш эстафетада ўтказилади.  

Янги Нафас – Экиденнинг ғалаба қозонган жамоаларига ташкилотчилар томонидан қуйидаги пул мукофотлари топширилиши кўзда тутилган:  

1 ўрин учун – 7 000 000 сўм

2 ўрин учун – 5 000 000 сўм

3 ўрин учун – 3 000 000 сўм  

Мусобақаларни ташкил этишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, “Асака банк” АТБ, BYD Uzbekistan Factory, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси иштирок этмоқда.

ЎзА