“Янги Нафас- экиден” мусобақаси бошқа кунга қолдирилди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 10 декабрь куни "Янги Ўзбекистон боғи"да “Янги Нафас- экиден” оммавий югуриш мусобақаси ташкил этиш режалаштирилган эди.
Бироқ юртимизда кунларнинг совиб кетиши сабабли мазкур оммавий югуриш мусобақаси 24 декабрга кўчирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Янги Нафас – экиден”мусобақалари эркаклар, аёллар ва аралаш эстафетада ўтказилади. Ҳар бир жамоа 7 та иштирокчидан иборат бўлиши керак, бунда ҳар бир югурувчи 1 айлана – 3,18 км. масофани югуриб ўтиши керак бўлади. Жамоа “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғи ҳудудида маълум бир югуриш маршрути бўйлаб жами 22,26 км. масофани босиб ўтиши, ҳар бир иштирокчига жамоанинг эстафета лентасини узатиши керак.
Жамоавий мусобақаларда 15 ёш ва ундан катта ёшдаги иштирокчилар қатнашиши мумкин. Айни пайтда iticket.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёни очиқ.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА