Янги моделдаги ракета синовдан муваффақиятли ўтди
Ҳиндистонда ўрта радиусда ҳаракатланувчи “Agni-II” баллистик ракетаси синовдан ўтказилди.
Ҳиндистонда ўрта радиусда ҳаракатланувчи “Agni-II” баллистик ракетаси синовдан ўтказилди. Синовнинг муваффақиятли амалга ошгани ҳақида мамлакат Стратегик кучлари қўмондонлиги маълумот берган.
Ракета шартли нишонни юқори аниқлик билан ишғол қилгани айтилган. Маълумот учун, бу – ракета синовлар давридаги куннинг қоронғи пайтида учирилган илк ракета бўлди, дейилади topwar.ru хабарида.