Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги меҳмонхона фойдаланишга топширилди
13:33 / 2024-07-25

Нукус шаҳрида “Ideal Hotel” меҳмонхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни янги тадбиркорлик объекти фойдаланишга топширилиши билан қутлади.  

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инвестицион жозибадорликни ошириш борасида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда Қорақалпоғистон учун қабул қилинган фармон ва қарорлар асос бўлиб хизмат қилмоқда. Жумладан, 2025 йил 1 августгача Қорақалпоғистонда рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туроператорларга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божи ва утилизация йиғимини амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида 3 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.  

[gallery-18413]

Мазкур иншоотнинг умумий қиймати 5 миллиард сўм бўлиб, қурилиш ишлари учун 3 миллиард сўм банк кредити ва 2 миллиард сўм ташаббускор тадбиркор маблағи ҳисобидан амалга оширилди. Меҳмонхона бир вақтнинг ўзида 40 нафар меҳмонга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Янги объектнинг фойдаланишга топширилиши билан 15 та янги иш ўрни яратилди.  

Тадбир иштирокчилари янги меҳмонхонада мижозлар учун яратилган шароитлар билан танишди.  

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА