Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги мажмуа: беш юзга яқин иш ўрни яратилади
12:35 / 2019-09-13

Навоий вилоятидаги “Навоийазот” акциядорлик жамиятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуасини 2020 йилда ишга тушириш кўзда тутилган.


Навоий вилоятидаги “Навоийазот” акциядорлик жамиятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуасини 2020 йилда ишга тушириш кўзда тутилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Замонавий энергия тежовчи технологиялар қўлланилган ҳолда қурилиши олиб борилаётган минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи замонавий мажмуа ички бозорда харидоргир маҳсулотга бўлган эҳтиёжни қондириш билан бирга соҳанинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган.

Таъкидлаш керакки, ушбу мажмуа ишга туширилиши аммиак ва аммиак селитраси ишлаб чиқариш қарийб икки бараварга кўпайишига ва иссиқлиқ энергия ресурслари истеъмоли бир неча баробарга камайишига олиб келади. Яна бир аҳамиятли жиҳати, бу ердаги янги инновацион технологиялар халқаро стандартлари талабларига мос бўлиб, улар атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар чиқиш даражасини камайтиришга хизмат қилади. 

Навоий вилояти ҳудудида ушбу янги ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши беш юзга яқин иш ўрни яратилиши билан ҳам аҳамиятлидир. 

Мажмуа ишга туширилгач йилига 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбамид олиш, улар асосида ишлаб чиқариладиган минерал ўғитлар турларини кенгайтириш имконини беради. Лойиҳани амалга ошириш учун Япониянинг “Mitsubishi Heavy Industries Ltd.” ва “Mitsubishi Corporation” компаниялари консорциуми билан шартнома имзоланган.