French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги маскан оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилади
07:40 / 2025-05-18

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимли давом этмоқда.

Наманган шаҳрида оилаларни мустаҳкамлаш, гендер тенглигини таъминлаш каби дастурий йўналишлар бўйича “Йўл харитаси”га асосан янги очилган “Оила ва хотин-қизлар маскани” бунинг ёрқин далолатидир.

Сумалак даҳасида жойлашган 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ташкил этилган марказ фаолияти миллий қадриятларни эъзозлаш, оила институтини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама рағбатлантиришга хизмат қилади.

Масканнинг очилиш маросимида шаҳар жамоатчилиги вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фоллари, “Оқила  аёллар” ҳаракати аъзолари, нуронийлар жам бўлди.

Наманган шаҳри ҳокими Анвар Отахўжаев бундай хайрли саъй-ҳаракатлар хотин-қизлар ва оилавий муносабатлар ҳамда жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлаш, ёшларни турмушга тайёрлашга хизмат қилишини таъкидлади. 

Масканда оналар ва болалар хонаси, ҳунармандчилик маркази,  тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга психологик ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқий ва тиббий ходимлар фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги тегишли қарори ижроси доирасида, ёш келин-куёвларга оила илми, Ислом динида аёлнинг ўрни, фарзанд тарбиясида ота ва онанинг бурчи, эр ва аёлнинг вазифалари тўғрисида ўқув курслари олиб борилади. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.