Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги маскан аграр соҳага малакали кадрларни тайёрлайди
16:04 / 2025-09-04

Тошкент давлат аграр университети ҳудудида Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан барпо этилган 4 қаватли замонавий ўқув биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Хусусан, 1 минг 350 ўринга мўлжалланган ушбу маскан нафақат талабалар, балки бутун аграр соҳа учун янги билимлар манбаи бўлиб хизмат қилади. Бу ерда 8 та замонавий лаборатория, 8 та кенг қамровли маърузалар зали, 38 та семинар хонаси, профессор-ўқитувчилар учун алоҳида хоналар ҳамда факультет деканатлари жойлашган. Айнан шу даргоҳда эндиликда “Ўрмон хўжалиги ва ландшафт дизайни” ҳамда “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш” факультетлари фаолият юритади. 

Очилишда сўзга чиққан Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ёшларни етук мутахассис қилиб тарбиялашда замонавий шароитларнинг муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, вазир университетнинг халқаро ҳамкорликдаги ютуқларига ҳам алоҳида тўхталди. 

Жумладан, Хитой давлати билан ўрнатилган алоқалар бугунги кунда сезиларли даражада кенгайиб, ўзаро тажриба алмашиш жараёнлари самарали давом этаётгани қайд этилди. Жараёнда меҳмонлар янги бино шароитлари билан яқиндан танишиб, талабаларга яратилган имкониятларни юксак баҳолади. 

А.Мусаев, ЎзА.