English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги марралар сари қадам ташланди
12:30 / 2025-09-03

Бугун, 3 сентябрдан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида биринчи босқич талабалари учун янги ўқув йили бошланиши муносабати Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси садолари остида “Биринчи курс мактаби” дастури доирасида тантанали тадбир ўтказилди.

Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси вакиллари, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши аъзолари,  профессор-ўқитувчилар, биринчи босқичга қабул қилинган талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт ривожига алоҳида эътибор берилиши натижасида юртимизда спорт таълими, унинг илмий салоҳияти халқаро майдонда янги босқичга кўтарилди.

Европа, Осиё ва Америка қитъасининг бир қатор мамлакатларидаги спорт таълими муассасалари, институтлари билан манфаатли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, қўшма лойиҳалар амалга оширилиб келинаётганлигини эътироф этишди.

Тадбир иштирокчилари “Биринчи курс мактаби” дастурининг бошланиши талабаларга нафақат академик билимларни эгаллаш, балки янгича муҳитига тезкор мослашиш, ижтимоий фаол бўлиш ва ўз қобилиятларини намоён этиш учун кенг имкониятлар эшигини очиб бериши билан аҳамиятли эканлигини айтиб ўтишди.

Талабалар ва уларнинг ота-оналари билан ўтказилган қизиқарли суҳбатлардан сўнг биринчи босқич талабалари “Биринчи курс мактаби” доирасидаги машғулотларга ва мустақиллик дарсида иштирок этишга жалб этилди.

Т. Рўзиев, ЎзА