Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Марказий Осиё: глобал трансформациялар давридаги хавф-хатарлар ва имкониятлар
10:26 / 2024-10-26

Пойтахтимизда «Янги Марказий Осиё: глобал трансформациялар давридаги хавф-хатарлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Марказий Осиё халқаро институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Германиянинг Фридрих Эберт номидаги жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Конференцияда Марказий Осиё, МДҲ, Европа, Осиё, Шимолий Америка, Яқин Шарқ етакчи таҳлилий марказлари раҳбарлари ва етакчи экспертлари иштирок этмоқда. Шунингдек, жами 20 мамлакатдан 40 дан зиёд хорижий делегатлар ҳамда Ўзбекистондан етакчи илмий, академик, таълим ва таҳлилий муассасалар раҳбарияти ва мутахассислари қатнашмоқда.

Кун тартибига учта асосий сессиянинг муҳокамаси киритилган.

Биринчи сессияда Марказий Осиёда хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашнинг самарали моделлари, механизмлари ва воситалари, иккинчи сессияда Марказий Осиёнинг иқтисодий ривожланиш траекторияси жаҳон иқтисодий муносабатларининг ўзгариши шароитида, учинчи сессияда Марказий Осиёнинг маданий-цивилизация мероси: ўзаро боғлиқ дунёда мулоқот ва ишончни мустаҳкамлаш асоси кўриб чиқилади.

Тадбир ҳақида сайтимизда ёритиб борамиз. Бизни кузатиб боринг!

Н. Абдураимова, ЎзА