Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги мактабларда янгича талаб асосида
11:19 / 2022-08-27

Фоторепортаж

Гулистон шаҳридаги Президент мактабида Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига қабул қилинган ўқитувчилар учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Пойтахтдан ташриф буюрган Президент таълим муассасалари агентлиги ходимлари Нодир Ҳакимхўжаев ва Нодира Иброҳимова ўқитувчиларга янги замон талаблари асосида дарс ўтиш методикаси, янги баҳолаш тизими, этика ва эстетика қоидаларига риоя қилиш хусусида сабоқ берди.

[gallery-8528]

– Семинарда вилоятда фаолияти йўлга қўйилган ихтисослаштирилган 9 та мактабнинг ўқитувчилари иштирок этди, - дейди Президент таълим муассасаси агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Наргиза Холбоева. – Машғулотлар давомида мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларда она тили ва адабиёт, физика-математика, кимё-биология ва тарих фанлари бўйича баҳолаш тизими, электрон журналнинг юритилиши, ўқув режа, ўқув дастур, тақвим мавзу, дарс ишланмаси, агентлик тизимидаги ўқитувчиларга қўйилган стандартлар, шунингдек, ўқитиш ёндашувлари ҳақида муҳим маълумотлар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида ихтисослаштирилган мактабларнинг барча фан ўқитувчилари учун касбий ривожланиш дастурлари бўйича ташкил этилган шўъба машғулотлари ўтказилди.

Шунингдек, семинар-тренинг давомида шаҳар ва туманлардан келган педагоглар ўзаро тажриба  алмашди.  

Фурқат ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА