Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги мактаб, боғча ва замонавий турар жой мажмуаси фойдаланишга топширилди
22:04 / 2025-08-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида Фарғона шаҳридаги Мададкор маҳалласи ҳудудида барча қулайликларга эга бўлган янги 500 ўринли мактаб, 280 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 180 та хонадондан иборат кўп қаватли замонавий турар-жой мажмуаси фойдаланишга топширилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.

[gallery-24951]

Маросимда вилоят ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов сўз олиб, барчани байрам билан самимий табриклади. Янги иншоотлар аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ислоҳотларнинг амалий намунаси эканини таъкидлади. Ташаббускор тадбиркорларга миннатдорлик билдирди. Таълим соҳасида хусусий секторнинг иштироки ортиб бораётгани, бу борада вилоятда кўплаб лойиҳалар амалга оширилаётганини қайд этди. Бу эса таълим сифатини янада ошириш, ёшларнинг замонавий билим эгаллашлари учун хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Таъкидлаш керак, “Eco line qurilish” МЧЖ томонидан 50,4 миллиард сўм маблағ ҳисобига 3 та 8 ва 9 қаватли 180 хонадондан иборат турар жой барпо этилди. “Eco line-education” МЧЖ томонидан эса “Academia kids” номли 280 болажонни қамраб олувчи хусусий боғча ва 500 ўринли “Academia international school” номли хусусий мактаб қурилди. Мазкур билим масканлари учун 35 миллиарддан зиёд маблағ йўналтирилди.

Маросимда рамзий тасмалар қирқилиб, иштирокчилар янги иншоотларда аҳоли ва ёш авлодга яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА