Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги луғат тақдимоти (+видео) 
20:34 / 2023-12-01

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020-йил 20-октябрдаги фармонида “Кимё атамаларининг изоҳли луғати”ни яратиш ва нашр этиш алоҳида вазифа сифатида белгиланган.

“Ўзкимёсаноат” AЖда “Кимё атамаларининг изоҳли луғати” китобининг тақдимот маросими бўлди. Унда вазирлик ва идора вакиллари, нашрга масъул ташкилот ходимлари, тармоқ корхоналари раҳбарларининг давлат тили бўйича маслаҳатчилари, тилшунос-олимлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, аввало йиғилганларни мамлакатимиз кимё соҳаси илм-фани ва саноати тарихида илк бор ўзбек тилида тайёрланган ва нашр этилган луғат билан табриклади. “Кимё атамаларининг изоҳли луғати”ни яратишда иштирок этган барча тилшунос-олимлар, профессорларга миннатдорчилик изҳор этилди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4HpDzsth9_M" title="Янги луғат тақдимоти" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Маълумот ўрнида: “Кимё атамаларининг изоҳли луғати” 2023-йили Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан 3000 нусхада чоп этилган. Мазкур луғат тадқиқотчилар, технологлар, таржимонлар, ўқитувчилар, докторантлар, кимё факультети ва университети талабалари учун мўлжалланган. 

Китоб “Ўзкимёсаноат” AЖ соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ҳамда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети олимлари томонидан тайёрланган.

Санжар Тошпўлатов, Ёқубжон Мелибоев (видео), ЎзА