Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги лойиҳалар амалга оширилади
10:48 / 2024-06-27

Навоий шаҳридаги “Камилла” меҳмонхонаси конференциялар залида шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида матбуот анжумани ташкил қилинди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган анжуман аввалида Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бугунги кунда шаҳарда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда барча йўналишларда бажарилаётган ишлар юзасидан тўхталиб ўтди.  

– Яқинда Хитой сафарида бўлиб қайтдик, – деди шаҳар ҳокими. – Сафаримиз доирасида шаҳримизда инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, саноат салоҳияти тўғрисида батафсил маълумот бердик. Олиб борилган музокаралар натижасида 100 миллион долларлик шартнома тузилиб, қатор келишувларга эришилди. Жумладан, замонавий бизнес-марказ, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини ташкил этиш ҳамда Навоий шаҳрида ташкил этиладиган янги шаҳарча ва истироҳат боғини рақамлаштириш орқали “смарт-сити” тизимини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишиб олдик. Яқин кунларда хитойлик тадбиркорларнинг шаҳримизга ташрифи кутилмоқда.  

[gallery-18011]

Матбуот анжуманида шаҳарни янада ободонлаштириш, чиқиндиларни олиб кетишда янги механизмлардан фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.  

Таъкидланганидек, ҳозирда шаҳарнинг Маҳмуд Таробий кўчасида “Стимул Навоий” МЧЖ томонидан замонавий чиқинди тўплаш шохобчаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Келгусида ушбу ташкилот томонидан шаҳар ҳудудида ана шундай 35 та шохобча қурилиши режалаштирилган.  

Учрашув давомида журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.  

Тадбир сўнггида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ журналист ва блогерлар ҳокимлик томонидан муносиб тақдирланди.  

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари