Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги лойиҳа амалга ошса қўшимча 1000 та иш ўрни яратилади
15:50 / 2021-10-15

Бухоро вилояти Олот туманидаги “Мергантекс” масъулияти чекланган жамияти пахта хомашёсига бирламчи ишлов беришдан тортиб тайёр кийим-кечак тикишгача бўлган барча жараёнларни қамраб олган улкан кластерлардан.

880 киши меҳнат қилаётган кластер йилига 30 минг тонна пахта хомашёсини қайта ишлаш қувватига эга. Ўтган йили бу ерда жами 240 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, экспорт ҳажми 6 миллион доллардан зиёдни ташкил этди.  

[gallery-4274]

Келгуси йил кластерда табиий ва кимёвий толадан тайёр кийимлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Қиймати 25 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа натижасида экспорт ҳажми 30 миллион долларга етиши, қўшимча мингта иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

 

Темур МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА