Янги лойиҳа ҳисобига 1 миллион долларлик экспорт амалга оширилади
Бугунги кунда тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтириш ва ун ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида Хитой ҳамда Туркиядан янги замонавий технологиялар олиб келмоқда.
Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган “Asian Golden Oil” масъулияти чекланган жамияти йилига 18 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, бу ерда 80 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.
Бугунги кунда тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтириш ва ун ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида Хитой ҳамда Туркиядан янги замонавий технологиялар олиб келмоқда.
Мазкур лойиҳа амалга ошса, завод йилига 80 минг тонна ўсимлик ёғи ҳамда 80 минг тонна ун ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.
Бунинг натижасида жами 300 нафар фуқаро иш билан таъминланиши билан бирга вилоят аҳолисининг ун ва ёғ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи ҳам қисман қопланади.
Шунингдек, лойиҳа ишга тушиши билан Афғонистон давлатига 1 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилиш ҳам режалаштирилган.
Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев заводда бўлиб, мазкур лойиҳа билан яқиндан танишди ва ўз тавсияларини берди.