Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги линия ишга туширилди
11:39 / 2014-09-03

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Uz Germed pharm” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасида турли дорилар ампуласини ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди. 

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Uz Germed pharm” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасида турли дорилар ампуласини ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди. 

Шу муносабат билан пойтахтимиздаги бизнес марказида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, шифобахш ўсимликлардан дори воситалари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

– Янги линиянинг ишга туширилиши билан 60 дан зиёд кишининг бандлиги таъминланди, – дейди “Uz Germed pharm” корхонаси ижрочи директори, германиялик Флориан Тиде. – Соатига 40 минг дона ампула тайёрлаш йўлга қўйилди. 

Ўтган йиллар давомида “Uz Germed pharm”да маҳсулот ишлаб чиқариш сифати ва самарадорлигини ошириш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилди. Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 12 мартда қабул қилинган “2009-2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги қарори бунда муҳим дастуриламал бўлаётир. 

Айни пайтда бу ерда инсон иммунитетини оширишга қаратилган ва кўп учрайдиган касалликларга қарши ўн саккиз турдаги дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда.