«Янги лига» республика турниридан фоторепортаж
Пойтахтимиздаги «Янги Ўзбекистон» боғида триатлон спорт турининг «Aquathlon» йўналиши бўйича «Янги лига» республика турнири бўлиб ўтди.
[gallery-24088]
Мусобақанинг илк кунида 9 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учта гуруҳга бўлинган ҳолда беллашувларга киришди. Сузиш ва югуриш беллашувларида 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Кейинги кун баҳсларида ҳаваскор спортчилар ўз маҳоратини намоён этди.
Турнирнинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА