Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги кутубхоналар
16:27 / 2024-03-02

Боёвут туманида баҳор ойининг илк кунида бир эмас, иккита мўъжаз кутубхона ўз фаолиятини бошлади. Туманнинг Тинчлик ҳамда Лайлаккўл маҳаллаларида бўлиб ўтган очилиш маросимларида туман ҳокими, сенатор Дилфуза Уралова, туман секторлар раҳбарлари, нуронийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Дилфуза Уралова барчани яшариш ва янгиланиш фасли, баҳор айёми билан муборакбод этиб, инсон билимни асосан китоб орқали олиши, унинг тарбияси ҳам китоб ёрдамида шаклланиши, ёшларимиз бадиий адабиётларни ўқиганда, уларнинг дунёқараши кенгайиб, ҳаётга муносабати ўзгариши ҳақида сўз юритди.  

Тадбир иштирокчилари ҳам китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, жамиятда китобхонлик маданиятини янада оширишнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, ушбу кутубхоналар  келгусида китобхонларнинг энг севимли маскани бўлиши ҳақида гапирдилар.  

Ш.Суяров, ЎзА мухбири