ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим лойиҳа – “Huazi Investment Co Ltd” МЧЖ томонидан турли хилдаги пишиқ ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона барпо этилди.
Корхона туманнинг “Буйрапушт” маҳалласида жойлашган бўлиб, 50 нафар аҳолини доимий иш ўрни билан таъминлаш имконига эга. Лойиҳанинг умумий қиймати 36 миллиард сўмни ташкил этади. Шундан 16 миллиард сўми тадбиркорнинг ўз маблағи, 20 миллиарди эса “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан молиялаштирилди. Янги корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 60 миллион дона пишиқ ғиштни ташкил қилади.
[gallery-26449]
Мазкур лойиҳа туман инфратузилмасини ривожлантириш, қурилиш материаллари бозорида сифатли маҳсулотлар улушини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА