Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги корхонада йилига 2,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилади
11:08 / 2023-11-02

Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Қумариқ маҳалласи ҳудудида йилига 2,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводининг қурилиши давом этмоқда.

– Туманимизда юртимиз ва хитойлик тадбиркорлар ҳамкорлигида цемент ишлаб чиқариш заводининг барпо этилиши кўплаб янги иш ўринлари яратишга, умуман, юртимиз иқтисодиётини юксалтиришга хизмат қилади, – дейди Булоқбоши тумани ҳокими Ўткирбек Маъмуров. – Ўтган йили бошланган лойиҳа доирасида айни кунга келиб, қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. 

Ҳозирга қадар ишчилар ва бошқарув ходимлари учун замонавий ётоқхоналар қуриб битказилди. Умумий майдони қарийб 40 гектарни ташкил этадиган завод ҳудудининг кириш қисмидаги 6 гектар ер майдонида маъмурий бино, автотураргоҳ, ошхона , спорт майдончалари барпо этилиши режалаштирилган. Ҳозир ерлар текисланиб, қурилишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишларида 600 нафардан ортиқ ўзбекистонлик ҳамда хитойлик қурувчи ва мутахассислар иштирок этмоқда.

[gallery-14347]

Янги завод ҳудудида яшил майдонлар ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Инвестиция дастури асосида умумий қиймати 250 миллион АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳа доирасида “ANDIJAN WCC CEMENT” масъулияти чекланган жамияти томонидан қарийб 40 гектар майдонда барпо этиладиган мазкур корхона қурилиб, тўла қувват билан иш бошлагач, йилига уч хил турдаги 2,5 миллион тоннагача цемент маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Корхонанинг йиллик экспорт қуввати 10 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Корхонанинг ишга тушиши билан минг нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлади.

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари