Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги корхонада аёллар ва ёшлар иш билан таъминланмоқда
11:44 / 2021-01-26

Наманган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Абдураззақов Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

3 гектар ҳудудни эгаллаган мазкур кичик саноат зонасида 22 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Икки ҳафта олдин бу ерда иш бошлаган “Dream lider textil” корхонаси бугунга келиб шоу-рум очишга ҳам улгурди.  

Тадбиркорлар – Анвар Раҳимов ва Худойберди Мирзаев тўрт ой давомида изчил иш ташкил этган ҳолда ўзига ажратилган 15 сотихлик ер майдонида икки қаватли ишлаб чиқариш биносини қуриб битказиб, тикувчилик корхонасини тўла жиҳозлади.  

2 миллиард 680 миллион сўмлик асбоб-ускуналар ўрнатилгач, корхона жорий йилнинг 7 январидан иш бошлади. Маҳалла дафтарига киритилган 120 нафар аёл ва ёшлар иш билан таъминланди.  

– Бандликка кўмаклашиш марказига бўш иш ўрни ҳақида маълумот берганмиз, – дейди жамият директори Анвар Раҳимов. – 80 та иш ўрнимиз бор. Ушбу кичик саноат зонасида биринчи бўлиб фаолият бошлаганимиз туфайли барча иш сўраганлар бизга келишмоқда. Уларни иш билан банд этмоқдамиз. Иккинчи босқичда яна 100 кишини иш билан таъминлаймиз. Корхона тўла қувват билан ишласа 300 киши иш билан таъминланади.  

[gallery-909]

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА