ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон тумани Фаровон маҳалласида янги тикувчилик корхонаси фойдаланишга топширилди.
Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари “Зарафшон текстил” масъулияти чекланган жамиятининг ўз маблағи ва тажрибали мутахассисларининг тезкор саъй-ҳаракати билан қисқа фурсатда қуриб битказилди. Лойиҳа қиймати 10 миллион АҚШ доллари бўлган корхона ишга туширилиши натижасида 640 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланди. Эндиликда улар ўз меҳнати билан оилалари моддий фаровонлигини таъминлаш, турмуш даражасини ошириш имкониятига эга бўлади.
[gallery-13500]
Келажакда корхона ўз маҳсулотлари билан мамлакат ва жаҳон бозорида ўз ўринини топиш, фаолиятини кенгайтириш, пировардида янги иш ўринларини яратишни мақсад қилган.
Тикувчилик корхонасининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА