ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманининг “Азларсой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий ун ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади. Мазкур лойиҳа “Business Capital” МЧЖ томонидан амалга оширилди.
Корхона 0,85 гектар ер майдонида барпо этилиб, унга “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан 1 миллион 64 евро миқдорида кредит маблағи ажратилди. Қурилиш ишлари учун ташаббускор ўз маблағидан 1 миллион АҚШ долларини йўналтирди.
[gallery-26440]
Ишлаб чиқариш жараёнига Туркия давлатидан олиб келинган замонавий технологиялар жалб этилган. Бу эса маҳсулот сифатини юқори даражада таъминлаш имконини беради. Корхонанинг экспорт салоҳияти йилига 3 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бу ерда 60 та янги иш ўрни яратилган.
Мазкур лойиҳа туманнинг саноат салоҳиятини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда экспорт кўрсаткичларини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА