French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги корхонада 200 киши ишли бўлди
14:08 / 2022-12-07

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Янги Вахм маҳалласида йилига 60 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш қувватига эга корхона иш тушди.

Корхона очилишига бағишланган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов барчани мамлакатимиз Бош Қомусининг 30 йиллик байрами билан муборакбод этди. Кейинги йилларда юртимизда, хусусан, Андижон вилоятида саноатни ривожлантириш, янги корхоналар барпо этиш, мавжуд корхоналарни қўллаб-қувватлаш, барқарор ишлаши учун зарур имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги натижасида вилоятда ана шундай корхоналар сони, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ортиб бораётганлигини таъкидлади.  

[gallery-9884]

Умумий қиймати 25 миллиард сўмга тенг лойиҳа доирасида Шаҳрихон туманидаги “Sahovat teks” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган мазкур корхонада йилига 60 минг тонна сифатли ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилади.  

– Ишлаб чиқаришга илғор, замонавий технологиялар жорий этилган, – дейди корхона раҳбари Омонулла Ҳошимов. – Маҳсулотларимизнинг асосий қисми экспортга йўналтирилади. Йилига 2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган. Замонавий кўринишга, барча қулайликларга эга корхонанинг ишга тушиши билан 200 киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Ишчи-хизматчиларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур барча шароитлар яратилган. Корхонада ёғ маҳсулотлари билан бирга, йилига чорва ҳайвонлари учун 1 минг 800 тонна кунжара ва минг тонна шелуха маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилади.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА