Янги корхонада 120 киши иш билан таъминланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани Кокши қала маҳалласи ҳудудидаги кичик саноат зонасида ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “HD SONS” хорижий корхонаси иш бошлади.
Корхонага Хитойдан олиб келинган замонавий ускуналар ўрнатилган. Айни пайтда биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якунланди. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 5 минг тонна ип-калавага тенг бўлган корхонада ҳозирда 120 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.
[gallery-27830]
Маълумотларга кўра, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Хитой, Туркия ва Покистонга экспорт қилиш режалаштирилган. Корхона тўлиқ қувват билан ишга туширилгандан сўнг иш ўринлари сони 300 нафарга етказилади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган (сурат), ЎзА