Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги коронавирусни “хитой вируси” дейиш ўта бемаъниликдир
21:20 / 2020-03-05

Чжао Лицзяннинг айтишича, вируснинг тарқалиши глобал муаммодир, унинг келиб чиқиш манбаини аниқлаш ҳамон давом этмоқда, ҳозиргача аниқ бир хулосага келингани йўқ.


Синьхуа ахборот агентлигининг маълум қилишича, ХХР Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзянь бир қатор ахборот манбаларини янги коронавирусни “хитой вируси” деб атаётгани учун кескин танқид қилган.

У эътирозига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги турдаги коронавирусни айнан “COVID-19“ деб аташ кераклигини бир неча бор таъкидлаган бўлишига қарамай, айрим ОАВ бунга амал қилмаяпти.

Чжао Лицзяннинг айтишича, вируснинг тарқалиши глобал муаммодир, унинг келиб чиқиш манбаини аниқлаш ҳамон давом этмоқда, ҳозиргача аниқ бир хулосага келингани йўқ.

“Биз биринчи галда “ахборот вирусига“ ёки “сиёсий вирусга“ қарши туришимиз керак, – деди Чжао Лицзянь. – “Хитой вируси“ дейишдан мақсад эпидемиянинг пайдо бўлишида Хитойни айблашдан бошқа нарса эмас.

Вакилнинг қайд этишича, “COVID”-19 глобал таҳдид бўлиб, уни тўхтатиш учун халқаро ҳамжамиятнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракати лозим.