Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги корхоналар – янги маҳсулотлар
12:19 / 2016-08-04

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида Президентимиз раҳнамолигида яратилаётган имконият ва қулайликлардан самарали фойдаланаётган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури кўпаймоқда.

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида Президентимиз раҳнамолигида яратилаётган имконият ва қулайликлардан самарали фойдаланаётган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури кўпаймоқда.

Аҳолига парҳез гўшт етказиб беришни мақсад қилган тадбиркор Дўстназар Қўшимов яқинда “Plutos Lapin” масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилиб, беш нафар йигит-қизни доимий иш билан таъминлади. Бу ерда Италия ва Янги Зеландиядан келтирилган зотдор қуёнлар боқилмоқда.

– Тез кунларда хориждан яна 200 бош қуён келтирамиз, – дейди масъулияти чекланган жамият раҳбари Д.Қўшимов. – Бу қуёнлар тез кўпайиши ва сифатли мўйна бериши билан маҳаллий турдошларига қараганда бир мунча афзалликларга эга. Шифокорларнинг таъкидлашича, Италия оқ қуёнининг гўшти ошқозонда тез ҳазм бўлиш билан бирга, қандли диабет хасталигининг олдини олишга ёрдам беради.

Корхона жамоаси келгусида боқилаётган қуёнлар сонини 10 мингга етказиб, йилига 2 тонна парҳез гўшт етиштиришни режалаштирган.

Тумандаги “Нурбек оқ олтин” масъулияти чекланган жамиятида эса йилига 12 минг дона аккумулятор тайёрлаш қувватига эга янги цех ишга туширилди.

– Бир миллиард сўмдан зиёд инвестиция ҳисобига хориждан зарур жиҳозлар келтириб ўрнатилди, – дейди корхона иш бошқарувчиси Расулжон Мукаррамов. – Замонавий дастгоҳларни ўзимизнинг ёшлар бошқариб, юқори сифатли маҳсулот тайёрламоқда.

Корхонанинг янги маҳсулотига ички бозорда талаб ортиб бораётир.