Янги корхонада 1000 киши ишли бўлади
Наманган шаҳрида йигирув-тўқув ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш лойиҳасини ишга тушириш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом этмоқда.
Наманган шаҳрида йигирув-тўқув ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш лойиҳасини ишга тушириш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом этмоқда.
“Наманган минтақавий пахта терминали” масъулияти чекланган жамиятининг бўш турган иншоотлари негизида барпо этилаётган корхонада айни пайтда Хитойнинг “Wiltop” компаниясида ишлаб чиқарилган йигирув-тўқув ва бошқа технологик дастгоҳларни ўрнатиш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил 28 февраль — 1 март кунлари вилоятга ташрифи доирасида берилган топшириқларга асосан, хотин-қизлар ҳамда аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган ушбу корхонада йилига 4 минг тоннадан кўпроқ пахта толаси қайта ишланиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва маҳсулотнинг 70 фоизи экспортга йўналтирилади.
Ушбу корхонани хом-ашё билан таъминлаш мақсадида “Namangan Paxta teks” МЧЖ томонидан тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери ташкил этилиб, Косонсой тумани ҳудудидан 3 минг 955 гектар пахта етиштириладиган майдон кластер тасарруфига берилди.
Ушбу йирик ишлаб чиқариш мажмуаси 2020 йилнинг учинчи чорагида ишга туширилади.