Наманганда бундан салкам ярим аср муқаддам қурилган, Давлатобод туманидаги саккизта маҳаллани бир-бири билан боғловчи кўприк қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилгани аҳолига шодлик улашди.
Мазкур объектнинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.
Кўприк 1977 йили қурилган бўлиб, 1993 йили яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли ундан транспорт воситаларининг ўтиши тўхтатилган эди. Кўприкни тўла таъмирлаш учун умумий қиймати 4 миллиард 154 миллион 900 минг сўм маблағ ажратилди. Натижада ушбу объектда ер ишлари, темир-бетон қозиқларини ўрнатиш, қирғоқларни мустаҳкамлаш, плита монтаж, пиёдалар йўлаги, кўприк ва автомобиль йўлини боғловчи йўлнинг бўйлама нишаблигини тўғрилаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, Наманган шаҳридаги Шимолий Фарғона каналининг 3,1 километр узунликдаги қисми 29 миллиард 836 миллион сўм эвазига реконструкция қилинди ва кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бажарилди.
[gallery-13469]
Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА мухбирлари