French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги конституциявий қонун лойиҳаси аҳоли манфаатларига хизмат қилади (+видео)
22:11 / 2023-04-30

"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги конституциявий қонун лойиҳасига овоз бериш жараёнларида одатдагидек хорижлик кузатувчилар ҳам иштирок этиб, жараёнларнинг нечоғлик шаффоф олиб борилаётганини кузатиб боришди. Мазкур тарихий ва сиёсий воқеага гувоҳ бўлган ҳиндистонлик кузатувчилардан бири эса ўз таассуротларини шундай ифодалади;

“Авваламбор Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган референдумда иштирок этиб, бу тўғрисида фикр билдириш имконияти пайдо бўлганидан мамнунман. Тарихий ва муҳим сиёсий воқеилик ҳисобланмиш ушбу референдум айнан биродар Ўзбекистон мамлакатида бўлиб ўтаётгани биз учун ўта аҳамиятли. Мен ушбу референдумда турмуш ўртоғим ва ҳамкасбларим билан қатнашмоқдаман. Кузатувчи сифатида касбий фаолиятимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, жараёнлар жуда катта тажрибага ва таассуротларга бой ўтмоқда. Референдумда иштирок этаётган ўзбекистонлик биродарларимизнинг кўзидаги қувончни, уларнинг ўз келажагига бефарқ эмасликларини кўриб, рости қувондим”, дейди у.

Шунингдек, кузатувчи “Ушбу муҳим сиёсий кун - Ўзбекистон тарихида бир умрга муҳрланиб қолиши, овоз бериш жараёнлари эса мамлакат ривожланиши ва барқарорлиги учун жуда катта хизмат қилиши”га ишонч билдирди.  

“Референдумда кузатувчи сифатида иштирок этиш жараёнларида бошқа кузатувчилар билан ҳам мулоқотда бўлиш, фикр алмашиш биз учун жуда ҳаяжонли жараён бўлди. Бу эса миллийлигимиз, ўзлигимиз даражаси билан бир қаторда халқаро тажрибани ҳам ўрганиш имконини беради. Ўзбекистон аҳолиси эса ўз мамлакати тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда ўз конституциявий ҳуқуқи ва эркинлигидан тўлақонли фойдаланиш баробарида, мамлакат тақдирини ҳам белгиламоқда дейиш мумкин” дейди у.

Шунингдек меҳмон, мамлакатимиз янги таҳрирдаги конституция моддаларига киритилган ҳар бир ўзгариш ва қўшимчалар фуқароларнинг манфаатлари йўлида хизмат қилишга қаратилганини таъкидлади ва  Ўзбекистон халқига омад тилади.  

<iframe width="1536" height="754" src="https://www.youtube.com/embed/S2jhr1d90hI" title="Янги конституциявий қонун лойиҳаси аҳоли манфаатларига хизмат қилади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Н.Абдувоитов, ЎзА