Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Конституциямизни ўрганишни боғчадан бошлашимиз зарур
15:16 / 2025-12-02

Янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Жумладан, Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилиб, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди, инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майда эълон қилинган “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони эса Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш, унда мустаҳкамланган устувор принципларни Янги Ўзбекистон улуғвор ғоясига ҳамоҳанг тарзда рўёбга чиқариш, давлат органларининг фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйиш, фуқаролар ўз ҳаётида халқ Конституцияси руҳини яққол ҳис этиб туришини таъминлашга қаратилди.

Ушбу фармонга мувофиқ, Янги таҳрирдаги Конституцияни сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш барча даражадаги давлат органлари ҳамда ташкилотлар учун биринчи навбатдаги устувор вазифа этиб белгилаб берилди:

- давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари янги таҳрирдаги Конституцияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ижросини ўз вақтида таъминлаш учун шахсий жавобгарлиги;

- янги таҳрирдаги Конституция олий юридик кучга эга эканлигидан келиб чиқиб, давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида тўғридан-тўғри ва сўзсиз қўлланилиши шулар жумласидан.

Шунингдек, Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича 89 та банддан иборат чора-тадбирлар дастури ҳам қабул қилинди. Унга кўра:

- суверен давлат мақомини мустаҳкамлаш, хусусан, янги синовлар ва таҳдидлар шароитида миллий манфаатлар устуворлигини таъминлаш, ўзаро ишонч ва ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсатни давом эттириш;

- демократик давлат принципига кўра демократик тараққиёт йўлини давом эттириш, парламентаризмни кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш;

- ҳуқуқий давлат принципи асосида инсон қадрини улуғлаш сиёсатини сифат жиҳатдан янги босқичга чиқариш, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини таъминлаш;

- ижтимоий давлат принципи асосида давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятларини амалга ошириш, кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик бўйича давлат сиёсатини изчил давом эттириш;

- дунёвий давлат принципи доирасида виждон эркинлиги кафолатларини кучайтириш, миллатлар, конфессиялар ўртасида тотувликни таъминлаш сиёсатини изчил давом эттириш;

- Янги таҳрирдаги Конституциянинг тарғиботини амалга ошириш ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалалар ижросини таъминлашга қаратилган устувор йўналишлар белгилаб берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, асосий қонунимизни ўрганишни болалар боғчасидан бошлаш, барча даражадаги таълим муассасалари, аҳолининг турли қатламлари, айниқса, давлат хизматчилари ушбу жараёнга тўлиқ жалб этилиши лозим. Шунинг учун давлат хизматига ишга киришда Конституция асослари бўйича имтиҳонлар ўтказиш тизимини амалда татбиқ этишимиз зарур.

Зеро, янгиланган Конституциямизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр қиммати олий қадрият сифатида қайд қилинган.

Хуршид Қурбонов,

Навоий давлат университети доценти.

ЎзА