Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Конституция юрт тараққиётига хизмат қилади
16:46 / 2023-03-23

Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгаши депутатлар гуруҳи томонидан Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясининг лойиҳасини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди.

Туман маданият марказида ўтган тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, туман тиббиёт ва таълим тизими вакиллари, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этди.

Фориш тумани адлия бўлими маслаҳатчиси Бекзод Туропов семинар иштирокчиларига Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси ва унга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, семинарда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Раъно Дауланова, маҳаллий Кенгаш депутатлари Аҳмад Сояқулов, Гулноз Икромова, Қобил Хидиров ва бошқалар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган мавзуга оид саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олди.

А.ҚАЮМОВ,

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА