Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Конституция ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини кафолатлашнинг бош омили
16:21 / 2023-12-05

Бу йил Конституция қабул қилинганининг 31 ўзгача кайфиятда қарши олинмоқда. Биз бу йил Бош қомусимизнинг янгиланган таҳририни қабул қилдик ва бу халқимиз хоҳиш-иродасини тўлиқ ўзида акс эттирди. Зеро, Конституциямизнинг янгиланишига эҳтиёжни замоннинг ўзи тақозо қилди.

Маълумки, Конституция – жамиятдаги муносабатларни демократик тарзда тартибга соладиган қомусдир. Унинг чинакам демократик Конституциялиги шундаки, у энг ривожланган давлатларнинг тарихий тажрибаси, жаҳон конституциявий амалиётига таяниш билан бирга, халқимиз меҳнатини, яъни руҳини, ўзига хослигини, унинг ўтмиш анъана, урф-одатларини ўзида мужассам этган ҳамда жамиятимиздаги мавжуд муносабатларни тартибга солишда қоидаларни мустаҳкамлаб қўйган.  

Айниқса янги Конституцияда таълим сифати ва ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза этиш белгилангани айни муддао бўлди. Жумладан, 52-моддада “Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифтида эътироф этилади. Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади”, деб белгилаб қўйилди.  

Бу албатта ўқитувчилар меҳнатини қадрлаш, уларни келажак пойдеворини яратишдаги машаққатли хизматлари эъзозланишини кўрсатиб беради. Халқимиз азалдан устозга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб келган.  

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Конституциянинг 53-моддасида “ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш кафолатланади. Интеллектуал мулк қонун билан муҳофавза қилинади. Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланиши ҳақида ғамхўрлик қилади”, деб белгилаб қўйилган.  

Дарҳақиқат, янгиликлар яратиш, уни оммага ҳавола этиш учун чинакам меҳнат ва кўп вақт талаб этилади. Бинобарин, бу меҳнатлар ҳақиқий эгаларининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, ютуқлар асраб-авайланиши, интеллектуал мулк сифатида даромадга йўналтирилиши учун ҳам мазкур модданинг ўрни беқиёс.  

Бизни бугунги кундаги энг асосий вазифаларимиздан бири, янги Конституциянинг тўлиқ мазмун-моҳиятини англашимиз, тушунишимиз, ўз тақдиримизга бефарқ бўлмаслигимиз керак.  

 

М.Саипова,  

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети  

“Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш”  

кафедраси психол.ф.б.ф.д., доцент  

 

Д.Абдуллажонова ,  

психол.ф.б.ф.д., доцент