Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги китоб: «Тарих денгизи»
10:55 / 2021-03-09

«Янги аср авлоди» нашриёти ёзувчи Озод Мўминнинг «Тарих денгизи» тўпламини чоп этди.

Китобда ўзбек миллатининг шаклланишига ҳисса қўшган ва кўп асрлар илгари заминимизда яшаган қадимий халқ – сўғдларнинг саркардаси Спитамен ва македониялик Александр муносабатлари тўғрисида ҳикоя қилинади.

Тўпламга, шунингдек, узоқ аждодимиз Ҳазрат Имом Қаффол Шоший тўғрисидаги қисса ҳам киритилган. Унда буюк бобокалонимиз ўзининг оламшумул илмий фиқҳий ишларидан ташқари, машҳур кийик терисига битилган Усмон Қуръонини юртимизга олиб келганлиги ва Тошкент шаҳри анҳорлари, каналларининг қайта қазилишига, аҳолининг сув билан бемалол таъминланишига қандай йўллар билан эришганлиги қизиқарли тасвирланган.

Китобда Буюк Амир Темурнинг ёшлик чоғида биринчи пири – Ҳазрат Сайид Амир Кулол билан илк бор учрашгани, ундан қандай маслаҳатлар ва ўгитлар олгани тўғрисидаги ҳикоя ҳам бор. Унда буюк зот ўзининг «Куч – адолатдадир!» шиорини айни шу пирдан қабул қилганлиги ҳам айтилган.

Китобдан хоразмлик буюк зот Паҳлавон Маҳмуд Пурёрвалий, Султон Маҳмуд Ғазнавий, Шайх Зайниддин Кўйи Орифоний – Тошкандий, Хўжа Муҳаммад Паррон каби тарихий шахслар ҳақидаги қизиқарли ҳикоялар ҳам ўрин олган.

«Алишер ва Хадичабегим» ҳикоясида Ҳазрат Навоийнинг уйланмай ўтишига сабаб бўлган асл воқеа ҳақида баён этилган.

Д. Маматова, ЎзА