Янги китоб тақдимоти
“Ўзбекистон” нашриёти болажонлар учун янги китобни нашрдан чиқарди. Ўзбек ва рус тилида чоп этилган “Митти ботир” номли бу китоб, таътилда дам олаётган болалар учун яхши совға бўлди.
...Озод ва гўзал маскан – майсазорлар маконини босиб олиш мақсадида айёр ва очкўз Аёз ўз лашкарлари билан бу заминга юриш бошлайди. Майсазорлар маконининг энг сара ва мард ўғлонлари у билан яккама-якка жангга киришади. Бироқ, улар бирлашмаганлиги сабабли енгилади.
Шунда бу заминнинг энг митти чечаги майсаларни бирлаштирган ҳолда уларни озодлик ва эрк жангига бошлайди...
Эртак нима билан якунланганини ушбу китобни ўқиб чиққан болажонлар билиб олишади.