Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги китоб: таниқли журналистнинг навбатдаги асари нашрдан чиқди
16:38 / 2022-03-05

Таниқли журналист Рўзибой Қўлдошевнинг «Тоғлардан баландман» номли китоби нашрдан чиқди.

    Унда 40 дан зиёд катта-кичик  дилномалар ўрин олган. Ҳар бири вақт ва макон, мавзу  нуқтаи назаридан алоҳида-алоҳида битикка ўхшаб таассурот қолдирса-да, аммо уларни яхлитлаштириб турувчи нуқта борлигини дарров илғайсиз. Бу – аждодлар руҳи, Ватан, одамлар ва ҳаётга бўлган муҳаббат. Китобнинг илк саҳифалариданоқ бу дарднинг бир учқуни сизнинг қалбингизни ҳам куйдираётганини ҳис эта бошлайсиз.

    Китоб жуда эркин ва равон ёзилган. Енгил ўқилади. Қамрови кенг. Пурвиқор тоғлар тасвири, шоирона ифодаларга дуч келганда донишманд Р.Ҳамзатовни эслайсиз, ўтмиш ва бугунги дамлар кесишув нуқталарида Ч.Айтматов ҳикматлари ёдга тушади. Қайдадир устоз Нурали Қобил овози қулоқларингизга чалингандек бўлади ва “Тоғлардан баландман” асари муаллифини яхши кўриб қоласиз, тан оласиз...  

    Бу асар – “Ватанни севмоқ иймондандир!”, “Мавзу”, “Сомон йўли”, “Ҳимоя”, “Йўлга чиқдик”, Халқ билан мулоқот” каби кўрсатувларда турмушдаги ютуқларни кўз-кўз қилишдан кўра муаммоларни кўпроқ кўтариб чиқадиган, одамларнинг, миллатнинг дарди билан яшаётган Рўзибой Қўлдошевнинг ҳаёт китоби...

     Рўзибой аканинг тийнатида раббоний инъом – ростлик, яхшилик ва самимият бор. Буни унинг кўрсатувлари, ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари ва “Тоғлардан баландман”да ҳам яққол кўрамиз.

    “Тоғлардан баландман” асари Рўзибой Қўлдошевнинг  нафақат  моҳир тележурналист, балки иқтидори баланд адиб эканлигидан далолат беради. Асар автобиографик роман, қиссага ўхшаб кетса-да муаллиф уни “қалбим тубидаги гавҳарлар” дейди. 
     Уни топиб ўқинг. Бу асар сизнинг ҳам қалб гавҳарингизга айланиши, шубҳасиз... 

                                                                         Алишер НАРЗУЛЛО, ЎзА