Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЯНГИ КИТОБ: «Мард аскарга совға»...
14:15 / 2022-08-05

Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Мудофаа ва Маданият вазирликлари билан ҳамкорликда «Мард аскарга совға» рукни остида чоп этилган ихчам китоблар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ҳарбийлик мардлик ва матонат, масъулият, ватанпарварлик, чексиз фахр ва ифтихор каби фазилатлар билан бевосита боғлиқ эканини таъкидлади.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида шу йилнинг 13 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш бугун ҳам, келажакда ҳам энг устувор вазифа эканини таъкидлаганди.

Бугунги шиддатли мураккаб шароитларда юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва бўлинмаслиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш ғоят муҳимдир.

– Биз бу туркум нашрлар билан чекланиб қолмаймиз, албатта, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид. – Ҳарбий ватанпарварлик борасидаги ишларда Мудофаа, Маданият вазирликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликни изчил давом эттирамиз. Ижодкорлар ва ҳарбийлар ўртасидаги ҳамкорлик тобора ривожланиб, мустаҳкамланиб бораверади.

[gallery-8171]

«Мард аскарга совға» номли рукн остида чоп этилган ихчам китоблар тўплами ана шу ҳамкорликнинг натижасидир. Унга «Боболардан мерос матонат», «Байроқ», «Енгмоқ бор, енгилмоқ йўқ», «Қуёш ҳам олов» каби ҳикоялар, «Сенсан номус ва шаъним маним»,«Ватан бўлмас Ватандан ташқарида» каби бир қатор шеърлар ҳамда «Улуғимсан, Ватаним» деб номланган қўшиқлар тўплами юрт ҳимоячиларини ватанпарварлик, жасорат, матонат, фидойиликка ундаб, уларнинг ор-номуси сингари юксак инсоний фазилатлари қадр-қимматини оширади.

– Аслида энг кўп китоб мутолаа этувчи тоифа бу бизнинг ҳарбийларимиздир, – деди Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо. – Биз ҳарбий қисмларга бориб, аскарлар билан суҳбатдош бўлганимизда,у ердаги кутубхона, маънавият хоналаридаги муқовалари титилиб кетган китобларни кўрганимизда бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилганмиз. Эътиборга молик жиҳати, ҳарбийлар сўзда эмас, амалда Ватанга садоқатини намоён этаётгани диққатга сазовор.

– Бизга тақдим этилган китоблар тўплами ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик, Президентимизга, халқимизга садоқат туйғуларини оширишда муҳим аҳамият касб этади, - деди Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги подполковниги Бобомурод Уразов.

Таниқли санъаткорлар ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлар ашула ва рақс ансамбли ижросидаги она-юрт, истиқлол, тинч ва осойишта кунлар қадр-қимматини улуғловчи куй-қўшиқлар тантанали тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.

Назокат Усмонова, ЎзА